Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича оферта шартномаси

Охирги янгиланиш: May 17, 2026

1. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу ҳужжат “Monday Royal Apart Hotel” бренди остида фаолият юритувчи СП МЧЖ “UT TRAVEL AIR SOLUTIONS” (кейинги ўринларда — «Ижрочи») томонидан www.mondayapart.uz сайтида эълон қилинган расмий оммавий оферта бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — «Буюртмачи») меҳмонхона хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузишни таклиф этади.

1.2. Ушбу офертани қабул қилиш (брон расмийлаштириш — сайт орқали, телефон ёки электрон почта билан, ёхуд хизматлар учун ҳерхил усулда тўлов қилиш) орқали Буюртмачи шартнома шартларига тўлиқ розилик билдиради.

2. Шартнома предмети

2.1. Ижрочи Буюртмачига жойлаштириш ва бошқа қўшимча хизматларни кўрсатишни, Буюртмачи эса улар учун белгиланган тартибда тўлов қилишни ўз зиммасига олади.

3. Брон қилиш

3.1. Брон қилиш меҳмонхона сайти, телефон ёки электрон почта орқали амалга оширилади.

3.2. Аризада (брон) келиш/кетиш саналари, меҳмонлар сони, хона тоифаси ва бошқа истаклар кўрсатилади.

3.3. Келиш — 14:00 дан, кетиш — 12:00 гача.

3.4. Эрта келиш ва кеч кетиш қўшимча тўланади:

  • 07:00 дан 14:00 гача — суткалик нархнинг 50%;
  • 07:00 гача — суткалик нархнинг 100%;
  • кетиш 18:00 гача — суткалик нархнинг 50%;
  • 18:00 дан кейин — суткалик нархнинг 100%.

4. Бекор қилиш сиёсати

4.1. Якка меҳмонлар (5 та хонагача) учун бепул бекор қилиш заҳматсиз келишдан 24 соат олдингача мумкин.

4.2. Гуруҳли бронлар (5 та хона ва ундан кўп) учун — келиш санасидан камида 10 календарь кун олдин.

4.3. Кўрсатилган муддатлардан кейин бекор қилинса ёки келмаслик ҳолатида:

  • якка меҳмонлар учун — ҳар бир брон қилинган хона учун 1 тун миқдорида жарима ундирилади;
  • гуруҳли бронлар учун — тасдиқланган бутун давр қиймати ундирилади.

4.4. Бекор қилиш отел томонидан тасдиқланган расмий алоқа каналлари орқали ёки электрон почтада қабул қилинади.

5. Хизматлар қиймати ва тўлов тартиби

5.1. Актуал яшаш нархлари www.mondayapart.uz сайтида жойлаштирилган бўлиб, ҚҚС, туристик йиғим ва нонуштани ўз ичига олади.

5.2. Тўлов Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (UZS) нақд, банк картаси ёки банк ўтказмаси орқали амалга оширилади.

5.3. Чет эл карталари билан тўлов қилинганда сумма тўлов кунида Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича ҳисобланади.

5.4. Хизматлар учун 100% тўлов жойлашишгача амалга оширилиши керак.

6. Қўшимча хизматлар

Яшаш нархига қуйидагилар киради:

  • нонушта (швед столи);
  • хоналарни тозалаш;
  • Wi-Fi;
  • автотураргоҳ;
  • тренажёр залига кириш;
  • сауна.

Қўшимча тўлов эвазига:

  • кир ювиш хизмати;
  • трансфер;
  • мини-бар;

7. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7.1. Буюртмачи ва унинг меҳмонлари ички қоидалар, ёнғин хавфсизлиги ва санитария меъёрларига риоя этиши, меҳмонхона мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши шарт.

7.2. Мулкка зарар етказилса, меҳмон зарарни қоплаши лозим.

7.3. Ижрочи тегишли хизмат сифати, ресепшндаги сейфга топширилган буюмларнинг сақланишини таъминлайди ва қоидалар бузилганда хизмат кўрсатишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

8. Томонларнинг жавобгарлиги

8.1. Хизматлар кўрсатилмаган ёки носоз кўрсатилган ҳолларда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.

8.2. Сақлашга топширилмаган буюмлар йўқолиши учун Ижрочи жавобгар эмас.

8.3. Буюртмачи қуйидагилар учун жавоб беради:

  • меҳмонхона мулкига етказилган зарар ёки йўқотиш — ҳақиқий зарар миқдорида;
  • бошқа қоидабузарликлар — меҳмонхонанинг ички қоидаларига мувофиқ жарима ва товон.

9. Форс-мажор

Табиий офатлар, давлат органлари қарорлари ва шу каби тоқатлаб бўлмайдиган ҳолатларда томонлар шартнома бўйича мажбуриятларни бажармагани учун жавобгарликдан озод этилади.

Бундай ҳолат юз берган томон 3 (уч) календарь кун ичида иккинчи томонни хабардор қилиши шарт, акс ҳолда форс-мажорга таяниш ҳақиқий ҳисобланмаслиги мумкин.

10. Низоларни ҳал этиш

Барча низо ва келишмовчиликлар музокара йўли билан, келишувга эришилмаса — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ суд тартибида ҳал этилади.

11. Якуний қоидалар

11.1. Ушбу оферта www.mondayapart.uz сайтида эълон қилинган пайтдан кучга киради ва Ижрочи томонидан бекор қилингунига қадар амал қилади.

11.2. Ижрочи ушбу оферта шартларини сайтда янги таҳрирни эълон қилиш орқали бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқига эга.

11.3. Ўзгартишлар эълон қилинган санадан олдин тасдиқланган бронларга татбиқ этилмайди.

11.4. Брон шартлари ва ушбу оферта ўртасида фарқ бўлса, брон санасида сайтда эълон қилинган қоидалар устувор ҳисобланади.


Ижрочи реквизитлари

СП МЧЖ “UT TRAVEL AIR SOLUTIONS” / “Monday Royal Apart Hotel”

Манзил: 10000, Тошкент, Юнусобод тумани, Ц-5, 81а-уй.

Тел.: +998 71 237 61 61

Ҳ/р: 20208000105109926001

ОПЕРУ АИКБ “InFinBank”

МФО: 01041

СТИР: 306 632 395

Директор: Шукурова Мадина Юсуф қизи